Хитойнинг етакчи компаниялари вакилларидан иборат делегация «Ангрен» эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди, деб хабар беради UzDaily.
Ташрифдан кўзланган мақсад лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш имкониятларини ўрганиш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси инфратузилмаси ва ҳудуднинг хом ашё базаси билан танишишдан иборат.
Ташриф чоғида меҳмонларга ҳудуднинг бизнес юритиш учун яратилган инвестицион салоҳияти ва эркин иқтисодий зона инфратузилмасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларни акс эттирувчи тақдимот ўтказилди.
Изоҳ (0)