Бирлашган Араб Амирликлари йўллар ва транспорт вазирлиги Дубай амирлиги аҳолиси учун янги хизмат тури — уйга автобус буюртириш имкониятини синовдан ўтказмоқда, деб ёзади UAE Inside.
Хизмат тиғиз бўлмаган вақтларда, автобус бекатларидан узоқда яшовчи одамлар қулайлик билан сафар қилиши учун ишга туширилади.
Онлайн-буюртма технологияси Германиянинг MVMANT фирмаси томонидан ишлаб чиқилди. Дастлаб компания Ал Барша ва Ал Варка туманларида бир нечта микро-автобус ва катта автобусларни ишга туширмоқчи.
Изоҳ (0)