Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги «Кимёгарлар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қўп қаватли 54 хонадонли иккита уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Орзумиздаги уйга бунчалик тез эга бўламиз деб ўйламагандик. ‘Кимёгарлар’ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 9 қаватли уйдаги хонадонлардан бирига кўчиб ўтдик. Қўшниларимизнинг аксарияти ўзимиз каби ёш оилалар экан. Бу ҳам бизга қулай. Уй иш жойимизга ҳам, фарзандимиз борадиган боғчага ҳам яқин экани бизни янада қувонтирди», — дейди янги хонадон соҳиби Фаррух Абдуллаев.
2018 йилги дастур асосида ҳудудда яна бешта 9 қаватли уй реконструкция қилиниб, ёш оилалар, уй-жойга муҳтож фуқароларга ипотека кредити асосида тоширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)