Ядро келишуви Эронга атом қуролига йўл очиш ва бундан моддий фойда кўришга халақит бермаяпти. АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Эронликлар ядро қуролларига жуда тез йўл топди ва ... 1,7 миллиард нақд ҳолатда», — деди давлат раҳбари, бироқ бу сумма нимани англатишига изоҳ бермади.
«Сиз шунча маблағни жойлаштириш учун қанча самолёт кераклигини биласизми? Қачондир рағбатлантириш кўринишидаги бир миллион долларни, 100 лик купюра ҳолатидаги бир миллион долларни кўрганмисиз? Бу жуда кўп», — давом эттирди Трамп.
«Бир сўз билан айтганда, энг ёмон келишув. Биз ундан ҳеч нарсага эга бўлмадик», — хулоса қилди АҚШ президенти.
Изоҳ (0)