Корея ярим оролидаги вазият кескинлашган бир пайтда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг «Томагавк» қанотли ракеталари билан қуролланган «Таксон» (SSN-770) субмаринаси Япон денгизи акваториясига кириб келди. Буни AIS халқаро автоматик идентификацион тизими маълумотлари кўрсатмоқда, деб хабар қилади «Интерфакс».
АҚШ Тинч океани қўмондонлигига кўра, «Лос-Анжелес» тоифасидаги «Таксон» сув ости кемаси Жанубий Корея жануби-шарқидаги Чинхегу шаҳри портига кирган.
Субмаринада «Томагавк»ларни учиришга мўлжалланган 12 та учириш қурилмаси бор.
Изоҳ (0)