Robert Half рекрутинг фирмаси тадқиқотига кўра, Амирликларда ишловчи одамлар ҳафтасига ўртача беш соатни «нима қилишни билмасдан» зерикишга сарфлайди. Бу ҳақда UAEInside хабар бермоқда.
Тадқиқот турли компаниялар менежерлари баёнотларига асосланган. Уларнинг сўзларига кўра, ходимлар ўз иш вақтининг 13 фоизида ҳеч нарса билан шуғулланмайди. Тадқиқот шунингдек ушбу феномен сабабини ҳам келтиради: менежерларнинг ярмига яқини (47 фоизи) иш қизиқарли эмаслигини маълум қилди, сўровномада қатнашганларнинг 36 фоизи уни зерикарли деб ҳисоблайди.
Таъкидлаш жоизки, ходимларнинг 34 фоизи муҳим аҳамиятга эга бўлмаган кўп сонли мажлисларни фойдасиз деб ҳисоблайди.
Robert Half вакили иш берувчиларга ходимларга қизиқарлироқ топшириқлар бериш ёки бошқа соҳаларда қўшимча мажбуриятлар олишга рухсат беришни таклиф қилди.
Изоҳ (0)