Австрия пойтахти Венада полиция акула костюмини кийиб, электроника дўконининг очилиш маросимида ишлаётган ўсмирни жаримага тортди. Полиция ходимлари костюмдаги ўсмирдан бошидаги ниқобни ечишни сўраган, бироқ ўсмир буни рад этиб, ўз ишини қилаётаганини айтган. Полициячиларнинг маълумотларига кўра, уларга номаълум киши ниқобдаги ўсмир устидан шикоят қилган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Гап шундаки, яқинда Австрияда қочоқларни қабул қилиш дастури доирасида ва терактларнинг олдини олиш учун юзни яширишни тақиқловчи қонун қабул қилинди. Полиция паранжи ёпинган ёки унинг шахсини аниқлашни қийинлаштирувчи бошқа кийим кийган кишини 150 евро миқдорида жаримага тортиш ҳуқуқига эга. Мотошлемлар, тиббий ниқоблар ва респираторлар бу қоидадан мустасно қилинган.
Вена полицияси вакилининг таъкидлашича, қонун иш юзасидан ниқоб ёки костюм кийишга мажбур бўлган австрияликларга нисбатан қўлланилмайди. У полициячилар ўсмир билан боғлиқ ишни қайта кўриб чиқишига ва жариманинг бекор қилинишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)