Канадалик Дэн Найстедт Шимолий Онтариодаги кўлда буғу ва бўри ўртасида бўлиб ўтган олишувни тасвирга олди. Олти дақиқалик кураш DJI Phantom 4 Pro русумли дронда тасвирга олинган, деб ёзмоқда TJournal.
Ўлчамлардаги яққол фарққа қарамасдан, бўри ўрмон ичидан чиқиб келган ва саёз сувда турган буғуга ташланган. Ҳайвонлар ўртасидаги жанг узоқ давом этган. Бўри буғунинг орқа оёғидан тишлаб олган.
Бироз вақтдан сўнг буғу бўридан қутулишга муваффақ бўлган ва секин кетишга ҳаракат қилган. Бироқ бўри уни кетишга қўймаган ва таъқиб қилган.
Якунда буғу чуқур сувли жойга етиб олишга муваффақ бўлган, йиртқич эса у томонга боришга жазм қилмаган. Ролик охирида Найстедт темир йўлдан туриб кўлдан ўлжасиз қайтаётган бўрини кузатиб турган бошқа иккита бўрини тасвирга олган.
Изоҳ (0)