Австралия ғарбида йўлбарс акула уни тасвирга олаётган ғаввосга ташланди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.
Тимоти ван Билен Корал Бей шаҳри қирғоқларида денгиз тошбақасини таъқиб қилиб юрган акулани суратга олиш учун сувга тушган. Йиртқич ўз олжасидан қуруқ қолгач, унинг эътибори ғаввосга тушган. Акула ғаввос томонга қараб борган, бироқ сўнгги лаҳзада ортига қайрилиб, сузиб кетган.
«Акула ҳужум қилмади, шунчаки мени унинг ўлжасидан узоқроқ туришим кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Бу унинг юқорига секин сузиб келганидан ҳам кўринади. Агар у хоҳлаганида, мени тишлаб олган бўларди», — деб тушунтирган ван Билен.
Изоҳ (0)