Parse/Error тахаллуси остида иш юритувчи марселлик дизайнер (Франция) тармоққа уланган момақалдироқли булут кўринишидаги лампани намойиш этди. У реал вақт тизимида АҚШ президентининг твитларига реакция беради. Президентнинг ҳар бир твити ойнали қобиқ остида жойлашган қурилмага «момқалдироқ» таъсир қилади, деб хабар берди TJournal.
Рассомнинг сўзларига кўра, унинг ихтироси «биргина инсоннинг сўзлари глобал ижтимоий тармоқда миллионлаб инсонларнинг тақдирини хавф остига қўйиши мумкин бўлган даврни ўзида мужассам этади».
Муаллифнинг фикрича, ушбу ихтиро бир вақтнинг ўзида одамни ўзига жалб қилади ва унинг ичида хавотир уйғотади.
Изоҳ (0)