Италиянинг Болонья шаҳрида Рим папаси Францискнинг ташрифига атаб уюштирилган хайрия тушлигидан сўнг икки нафар маҳбус йўқолиб қолган, деб хабар берди Il Resto del Carlino.
Таъкидланишича, тушликка мингта одам таклиф эилган. Тадбир ниҳоясига етгач назоратчилар ижтимоий хавфли рецидивист ҳисобланувчи икки нафар неаполлик қочиб кетганини аниқлаган.
Сентябрь ойида Рим папаси Колумбияга ташрифи чоғида папамобилда кетаётганида жароҳат олган эди. Машина минглаб зиёратчилар тўпланган кўча бўйлаб ҳаракатланаётганида бирдан тормоз берган.
Бунинг оқибатида Рим католик черковининг раҳбари юзи билан ойнали томни ушлаб турувчи металл устунга урилган. 80 ёшли Францискнинг чап қоши ёрилган. Кортеж тўхташга мажбур бўлган эди.
Изоҳ (0)