АҚШ БМТнинг таълим, фан ва маданият ташкилоти — ЮНЕСКО таркибидан чиқишини эълон қилганидан сўнг Исроил ҳам ушбу жараёнга тайёргарли кўра бошлади. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху тегишли кўрсатмани берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
АҚШ расмийлари 2019 йил 31 декабрига қадар мамлакат ЮНЕСКО аъзолигидан воз кечишини маълум қилди. Исроил АҚШдан кейин шу йўлдан борган иккинчи мамлакат бўлди.
«Ҳукумат раҳбари ТИВга Исроилнинг ЮНЕСКОдан АҚШ билан параллел равишда чиқишини тайёрлашни топширди», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)