27—30 ноябрь кунлари PROlogue – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар III Республика фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда фестиваль ташкилотчилари «Дарё»га маълум қилди.
Фестиваль Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилади.
Бу йилги фестиваль дастури янги кинолойиҳалар питчинги, режиссура, операторлик иши ҳамда драматургия соҳалари бўйича маҳорат дарслари, Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида давра суҳбатини қамраб олгани билан аввалги йилгиларидан фарқ қилади.
Шунингдек, бу йил PROlogue’да «Йилнинг энг яхши актёри» ҳамда «Йилнинг энг яхши актрисаси» ҳам тақдирланади.
Фестивальда иштирок этиш учун аризалар шу йилнинг 31 октябригача Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан қабул қилинади.
Изоҳ (0)