12 октябрь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида «Ришта» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фильмда ҳозирги кун ёшлари, уларнинг турмуш тарзи, миллий қадриятларнинг ардоқланиши ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм бир неча новеллалардан иборат бўлиб, бир-бирига боғлиқ бўлмаган воқеалар орқали турли даврлар аро кўз илғамас ришталар ўзига хос услубда баён қилинади.
«Ўзбекфильм» киностудиясида Ёлқин Тўйчиев сценарийси асосида суратга олинган ушбу фильмда бош ролларни Нигина Анорбоева, Адиз Ражабов, Пўлат Саидқосимов, Жамшид Ғаниев, Шарофат Ҳусанхўжаева, Жаҳонгир Хўжаев ва Гулруҳ Зокировалар ижро этган.
Изоҳ (0)