Қирғизистон—Қозоғистон чегарасида транспорт ва йўловчиларнинг тирбандлиги Қирғизистон чегара хизмати кучайтирилган тартибда ишлашга ўтгани билан боғлиқ. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
«2017 йил 10 октябрь, соат 18:00 дан бошлаб Қирғизистон—Қозоғистон давлат чегарасидаги пунктлардан транспорт воситалари ва кишиларни ўтказиш кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан чегарада йўловчи оқими, юклар ва транспорт воситалари тўпланиб қолиши кузатилмоқда», — дейилади Қирғизистон чегара хизмати хабарида.
Қирғизистон чегара хизмати мамлакатда президентлик сайловига тайёргарлик ва унинг ўтказилиши муносабати билан кучайтирилган тартибда ишлашга ўтгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда президентлик сайлови 15 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)