Ироқ ҳукумат кучлари мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Ал-Ҳувайжа шаҳрини ИШИД террорчилик гуруҳидан тўлиқ озод этди, деб ёзади «ТАСС».
Ироқ армияси қўмондонлиги расмий вакили айтишича, «Ироқ армиясининг илғор қисмлари халқ лашкари отрядлари билан ҳамкорликда Ал-Ҳувайжани террорчилардан озод қилиш операциясининг иккинчи босқичини якунлаган ва шаҳар устидан тўлиқ назоратни қайта тиклаш вазифасини бажарган».
Унинг таъкидлашича, бу вақт ичида ҳарбий кампания доирасида Ал-Ҳувайжа яқинидаги 161 та қишлоқ озод этилган ва Ал-Ҳувайжани Киркук билан боғловчи, ҳудуднинг асосий трассасаси назорат остига олинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)