Сербия ташқи ишлар вазири Ивица Дачич тантанали зиёфат чоғида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга атаб турк тилида қўшиқ куйлаб берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Сербия ОАВларида ва ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеода Сербия ташқи ишлар вазири Сербия ва Туркия етакчилари рафиқалари билан бирга ўтирган стол яқинига келиб, Osman Aga қўшиғини куйлаётганини кўриш мумкин. Зиёфат меҳмонлари Дачичнинг ижросини олқишлар билан қарши олган.
Изоҳ (0)