АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва Америка қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорд 10 октябрь, сешанба куни президент Дональд Трампни КХДРга қарши ҳарбий операцияларнинг учта варианти ҳақида хабардор қилди, улардан бири унга превентив зарба беришни кўзда тутади, деб ёзади «ТАСС» Оқ уй матбуот хизматига таяниб.
Хабарда таъкидланишича, Америка етакчиси «миллий хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи жамоаси аъзолари билан мажлис ўтказиб, Жеймс Мэттис ва Жозеф Данфорднинг брифингларини тинглаган».
«Брифинг ва муҳокама Шимолий Корея томонидан бўладиган ҳар қандай шаклдаги тажовузга жавоб вариантларига ёки зарур бўлган тақдирда, Шимолий Кореянинг АҚШга ёки иттифоқдошларига ядро қуроли билан таҳдид қилиши олдини олишга қаратилди», — дейилади Оқ уй хабарида.
Изоҳ (0)