АҚШнинг B-1B Lancer стратегик бомбардимончилари КХДР яқинида Япония ва Жанубий Корея қирувчилари ҳамроҳлигида илк бор тунги машғулот парвозини ўтказди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Машғулотларга икки B-1B товушдан тез B-1B оғир бомбардимончилари жалб этилди. Улар Эллсуорт базасидан (Жанубий Дакота штати) Тинч океанининг Гуам оролидаги Андерсен базасига келтирилганди.
«Бомбардимончилар Япон денгизи ҳудудида Япония ва Жанубий Корея қирувчилари биргаликда тунги пайт машқлар ўтказди. Уч давлат ҳарбий учувчилари жанговар малакаларини синовдан ўтказди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)