Калифорния шимолидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 нафарга етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган ва касалхонага ётқизилган.
Икки мингдан ортиқ уйлар ёниб кетган, 20 миндан ортиқ киши эвакуация қилинган. Ҳозирга вақтда 17 та ёнғин ўчирилган.
Калифорния губернатори Жерри Браун томонидан штатнинг саккизта округида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Шунингдек, у Дональд Трампга Калифорния шимоли йирик табиий офатлар зонаси деб эълон қилинишини сўраб, мурожаат йўллаган.
Изоҳ (0)