ИШИД йил охирига қадар Ироқ ҳудудида тўлиқ йўқ қилинади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ободий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Аввал ваъда қилганимиздек, жорий йил мазкур гуруҳ учун Ироқда охиргиси бўлади. Ҳукуматнинг бирлашган кучлари олдинги тузум қулагандан бери Ироқ қўшинлари оёғи етмаган ҳудудларни озод қилди», — деди бош вазир.
Ҳайдар ал-Ободий олдинроқ жангариларнинг мамлакат шимолидаги сўнгги таянч нуқтаси — Ал-Хувайжа тўлиқ озод этилганини эълон қилган ва ИШИД фақат Сурия билан чегарадаги ҳудудни назорат этаётганини билдирганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)