Пентагон КХДР хакерлари Жанубий Кореянинг уруш эҳтимолига оид режаларини ўғирланганидан хабардор, бироқ энг муҳим маълумотлар хавфсизлигидан хавотирланишга асос йўқ. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати вакили Роб Мэннинг маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Бизнинг операцияларга тааллуқли режаларимиз хавфсизлиги ва Шимолий Корея томонидан ҳар қандай таҳдидни бартараф этишга қодирлигимизга ишончимиз комил», — дея журналистларни тинчлантирди Мэннинг.
Олдинроқ Жанубий Корея парламенти депутатлари ўтган йили КХДР томонидан уюштирилган хакерлик ҳужуми оқибатида 235 гигабайт ҳарбий ҳужжатлар ўғирланганини билдирганди.
Улар орасида Сеулнинг уруш бошланиши эҳтимолига оид режалари ва махсус бўлинмаларга кўрсатмалар бўлган.
Изоҳ (0)