9 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Сочида ўтадиган МДҲ саммитида иштирок этади. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Сочида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
2. Тошкентдаги Шароф Рашидов кўчасининг ёпилган қисми қайтадан очилди (видео). Шунингдек, пойтахтда 30 га яқин янги метро бекати қурилади.
3. Владимирда поезд билан тўқнашиб, 16 ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган автобуснинг ҳайдовчиси қўлга олинди. Терговчилар «автобус ўз техник ҳолатига кўра йўловчиларни ташиш учун яроқсиз аҳволда бўлган»ини аниқлаган.
4. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 8 сўм 72 тийинга пасайди. Шу билан бирга, 1 евро қиймати 43,28 сўмга тушиб, 9450,73 тийин деб белгиланди.
5. Биринчи нохуш ҳодиса олдидан: юридик коллежидаги тартибсизликлар ТВ орқали кўрсатилган эди, бироқ ҳеч қандай чора кўрилмаган (видео). Жорий йилнинг 6 октябрь куни Тошкент юридик коллежида ўқийдиган 3-курс ўқувчилари ўртасида содир бўлган келишмовчилик оқибатида бир ўқувчи вафот этди.
Изоҳ (0)