• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Биринчи нохуш ҳодиса олдидан: юридик коллежидаги тартибсизликлар ТВ орқали кўрсатилган эди, бироқ ҳеч қандай чора кўрилмаган (видео)

    Жорий ўқув йили бошланганида «Тошкент» телеканали мухбири Тошкент юридик коллежи атрофида истиқомат қилувчи фуқароларнинг илтимосига кўра, таълим муассасасида содир бўлаётган тартибсизликлар борасида видеолавҳа тайёрлаганди. Репортаж эфирга узатилган эди, бироқ бунга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган. Оқибатда 6 октябрь куни ушбу коллежда ўқийдиган талаба ўзининг икки нафар курсдошига пичоқ орқали тан жароҳати етказган, улардан бири вафот этган, деб хабар берди «Новости Узбекистана».

    Фото: »Новости Узбекистана»

    Фото: »Новости Узбекистана»

    Телеканал мухбирининг айтишича, коллеж атрофидаги уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар бир неча бор талабалар ўртасидаги жанжалларга, шунингдек, темир панжаралардан ошиб ўтган ҳолда дарсдан қочаётган ўқувчиларга гувоҳ бўлишган. Аҳоли бу борасида бир неча бор ўқув муассасаси маъмуриятига чора кўришни илтимос қилиб мурожаат этган, бироқ директор Наталья Темирова (7 октябрь куни Адлия вазирлигининг буйруғига асосан вазифасидан озод этилган) бу ўзининг зиммасидаги вазифа эмаслигини айтган.

    «Биз бир неча бор коллеж раҳбариятига мурожаат қилиб, муассасада тартиб ўрнатишини сўраганмиз. Бир сафар мен директорнинг олдига дарсга кирмаган ва панжаралардан ошиб ўтаётган ўқувчиларнинг суратларини олиб келдим. Бироқ директор бу унинг муаммоси эмаслигини айтиб, мени ҳайдаб юборди. Агарда кетмасам «фавқулодда тугма»ни босиб милицияга топшириб юборишини айтди», — дейди коллеж қаршисида жойлашган уйда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири. Шундан сўнг аёл телевидениега мурожаат қилди.

    Аҳолининг телеканал мухбирига маълум қилишича, ўқувчилардан бири панжарадан ошиб ўтаётиб йиқилиб тушган ва унинг устига темир панжара қулаган. Ушбу нохуш ҳодиса ҳақида директорга маълум қилинганда, у ўқувчиларга фақатгина дарс пайтида жавобгар эканлигини маълум қилган.

    Кўрсатувни тайёрлаган мухбирнинг сўзлашича, коллеж ўқувчиларининг аксарияти формасиз юради, бир қанча фанлар бўйича ўқитувчилар етишмайди, ўқувчилар эса дарслик етишмаслигидан шикоят қилади. Журналистлар бу каби масалалар юзасидан Наталья Темирова мурожаат қилишганида, у бу каби масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарлари бор эканлигини айтиб, масъулиятни ўз бўйнидан соқит қилган.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 октябрь куни Тошкент юридик коллежида ўқийдиган 3-курс талабалари ўртасида келишмовчилик содир бўлган, оқибатда Саидкамрон Саидвоҳидов ўзининг икки нафар курсдошига пичоқ орқали тан жароҳати етказган. Улардан бири — Асадбек Парпибоев қон кетиши оқибатида шифохонада вафот этган. Жабрланувчиларнинг иккинчиси — Раҳматилла Ёрқориевга эса зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб бериб юборилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди («жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

    09.10.2017, 17:22   Изоҳ (0)   40415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё вилоятида жорий йилда 3 минг тоннага яқин балиқ етиштириш режалаштирилмоқда

    09.10.2017, 17:15

    Элликқалъалик фуқарога электр энергиясидан асоссиз белгиланган 139 000 минг сўм жарима бекор қилинди

    09.10.2017, 16:04

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 8 сўм 72 тийинга пасайди

    09.10.2017, 15:53

    Тошкентда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди

    09.10.2017, 15:17

    «Ўзбектелеком» 20 октябрдан универсал телекоммуникация хизматлари учун янги тарифларни амалга киритади

    09.10.2017, 15:07

    Тошкентдаги Шароф Рашидов кўчасининг ёпилган қисми қайтадан очилди (видео)

    09.10.2017, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.