Сочида ўтказилаётган Skypark BASE days 2017 бейсжампинг фестивалида 25 нафар парашютчи белгиланган объектдан сакраш бўйича дунё рекордини ўрнатди, деб хабар беради TJournal.
Экстремал спортчилар дара устида жойлашган 240 метр баландликдаги осма кўприкдан сакради.
«Биз ҳар йили қандайдир янгилик, мураккаброқ бўлган акробатика ва қийинроқ гуруҳ сакрашларини ўйлаб топамиз. Биз эндиликда дара устидан қўл ушлашиб ўта оламиз ва бир муддатдан сўнг қўлларимизни қўйиб юбориб, пастга сакрашимиз мумкин», — дейди фестиваль ташкилотчиси Николай Воропаев.
Изоҳ (0)