Варшавада ногиронлар аравачасида ҳаракатланувчи қизлар орасида дунёда биринчи бор гўзаллик танловининг (Miss World Wheelchair) финали бўлиб ўтди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Танловда беларуслик 23 ёшли талаба — Александра Чичикова ғолибликни қўлга киритди. Хабарларга кўра, у университетда психология ва ижтимоий педагогика йўналиши бўйича таҳсил олади ва ўқишни битиргач, ҳаётда қийинчиликларда дуч келган инсонларга ёрдам беришни режалаштирган.
Ушбу унвон учун 15 мамлакатнинг 24 нафар иштирокчиси ўзаро кураш олиб борди.
Изоҳ (0)