Ғарб давлатлари террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«ИШИД, ‘Ал-Қоида’, Курдистон ишчи партияси — бу ташкилотларнинг барчаси ортида Ғарбнинг соясини кўрасиз. FETO қаерда? У ҳам Ғарбда. Улар ўта салмоқли моддий ёрдам олади», — таъкидлади Эрдўғон Афьон шаҳрида Адолат ва тараққиёт партияси фаоллари олдидаги чиқишида.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)