Президент Дональд Трамп бошқа давлатларга таҳдид қилиб, Қўшма Штатларни учинчи жаҳон уруши ёқасига келтириб қўйиши мумкин. АҚШ сенатининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Боб Коркер New York Times газетаси берган интервьюсида шундай ташвиш билдирди, деб хабар беради «РИА Новости».
Сенаторга кўра, Трамп Оқ уйдаги вазифасига реалити-шоудек ёндошади.
«У мени хавотирга солади. У халқимизга бефарқ қарамайдиган ҳар қандай кишида ташвиш уйғотган бўларди», — деди Коркер.
Сенатор Оқ уй раҳбарини Twitter’даги ёзувлари билан АҚШнинг дипломатик уринишларига зиён етказганликда айблади.
«Бир неча ҳолатларда у ўз твитлари билан ўтказилаётган музокараларни чиппакка чиқариб, бизга зарар етказганини биламан», — деди сенатор, бироқ аниқ мисоллар келтирмади.
Изоҳ (0)