Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони 65 ёшни қаршилаган Россия президенти Владимир Путинни қутлаш учун Сочига келди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Берлускони эски дўсти саналадиган Путинга қўлда тайёрланган кўрпажилд совға қилди. Унда Москвадаги Василий Блаженний черкови ва Рим Колизей фонида икки сиёсатчининг қўл бериб кўришаётгани акс этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Британиянинг Matchless бренди Путинга бағишланган кийимлар коллекциясини ишлаб чиққани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)