Литва 2018 йилдан Грузияни расман «Сакартвело» деб атай бошлайди. Бу ҳақда Forum Daily маълум қилди.
«Келгуси йилдан Вильнюс Грузияни расман ‘Сакартвелo’ деб номлайди. Тбилисига ‘Грузия’ сўзи ёқмайди, — таъкидлади Литва Сейми раиси Викторас Пранцкетис.
Собиқ президент Михаил Саакашвили даврида, 2011 йилда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги бошқа давлатлардан келиб чиқиши русча бўлган ва 200 йилга чўзилган Россия ҳукмронлигини эслатадиган «Грузия» ўрнига «Сакартвело» атамасини қўллашни сўраганди.
Бироқ номни ўзгартириш ҳақида фақат Жанубий Корея қарор қабул қилди. Шундай чақириқ йўлланган Литва, Латвия ва Япония буни рад этди, Чехия эса грузинларнинг «истагини инобатга олди», бироқ ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмади.
Изоҳ (0)