Мисрда жиноий суд «Миср легиони ташкилотлари» иши бўйича 13 айбланувчини ўлим жазосига маҳкум этди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Мисрдаги Гиза жиноят суди 8 октябрь, якшанба куни ‘Миср легиони ташкилотлари’ иши бўйича 13 айбланувчини ҳукм ижроси ҳақида юридик хулоса бериши учун муфтийга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилди», — дейилади хабарда.
Ўлим жазоси ҳукми тасдиқлаш учун муфтийлар кенгашига йўналтирилди. Жангарилар иши бўйича якуний ҳукм суд томонидан 2017 йил 7 декабрда чиқарилади.
Ушбу иш бўйича яна 44 кишига нисбатан айбловлар эълон қилинган. 2013 йилдан 2015 йил майигача бўлган даврда гумонланувчилар Гиза ва Қоҳира шаҳарларида қатор ҳужумларни амалга оширган. Бундан ташқари, улар Гиза миллий хавфсизлик директорини, шунингдек, полиция генерали ва офицерини ўлдирган.
Изоҳ (0)