Саудия Арабистони қироли саройига ҳужум қилган кишининг шахси аниқланди
Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги қирол Салмон бин Абдулазиз ал Сауднинг Жиддадаги саройига ҳужум қилишга уриниш ҳақидаги ахборотни тасдиқлади, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳодиса 7 октябрь куни маҳаллий вақт билан 15:15 (Тошкент вақти билан 17:15) атрофида юз берди. Сарой дарвозаси ёнига Hyundai автомобилида бир эркак келиб, ўт оча бошлади.
Натижада ўқотар ўлдирилди, аммо икки қўриқчи ходим ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди.
Ўқотарнинг шахси аниқланди — у 28 ёшли Саудия Арабистони фуқароси Мансур ал-Амрий бўлиб чиқди.
Ҳужум қилган шахснинг ёнидан Калашников автомати ва учта «Молотов коктейли» топилди.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.