Испания бош вазири Мариано Рахой мамлакат ҳукумати Каталония мустақиллиги эълон қилинишига йўл қўймоқчи эмаслигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
У Каталония мухториятини кенгайтириш тарафдорларини «экстремистлар ва радикаллар»дан нари туришга чақирди.
«Биз мустақилликнинг олдини олмоқчимиз. Айнан шунинг учун мен тўла очиқлик билан айта оламанки, бу содир бўлмайди», — деди у.
У, шунингдек, Испания бўлинмаслигини, мамлакатнинг миллий бирлиги эса сақлаб қолинишини айтди.
«Биз қонунчиликда рухсат этилган барча воситаларни ишга соламиз», — деди Рахой.
Изоҳ (0)