Россиянинг Омск шаҳридаги кўп қаватли уйда рўй берган ёнғин унда яшовчилардан бирининг умрига зомин бўлди, набираси эса деразадан сакраб, омон қолди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи қаватда жойлашган квартирада бир хона буткул ёниб кетган. Алангаланиш пайти квартирада бўлган 7 ёшли қиз деразадан ўзини ташлади ва ўткинчи томонидан тутиб қолинди. Қизалоқнинг квартирада қолган бобоси ҳалок бўлди», — дейилади Россия Тергов қўмитасининг Омск вилояти бўйича бошқармаси хабарида.
Қиз айни пайтда касалхонада текширувдан ўтмоқда, унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Изоҳ (0)