Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Анқаранинг Идлиб вилояти (Сурия)даги ҳарбий операцияси тўлиқ ҳар қандай тўқнашувлар олдини олишга ва инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун шароитлар яратишга қаратилганини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун у ерда Туркия қуролли кучлари ва мамлакат разведкаси ҳамкорлик қилади.
«Бу Идлибдаги операциялар доирасида низолар олдини олиш учун қилинган», — дея таъкидлади вазир.
Нашр эслатишича, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Идлибда жангариларга қарши «жиддий операция» бошланаётганини айтган эди.
Изоҳ (0)