Сурия армияси ИШИДнинг Дайр аз-Зордан 45 километр узоқликда жойлашган йирик таянч нуқталаридан бири — Маядин шаҳрига кирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳукумат қўшинлари шаҳар ғарбидаги бозор, Ар-Раҳба қалъаси, Ал-Галал ва Ал-Мадфаия туманларини назорат остига олди.
Айни пайтда армия ва жангарилар ўртасида шаҳар жанубида шиддатли тўқнашувлар кетмоқда.
Сурия телевидениеси Маядиндаги операция давомида кўплаб жангарилар йўқ қилинганини маълум қилди, бироқ аниқ рақамлар келтирилмади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)