Украина Олий радасида миллатчи «Свобода» партиясидан сайланган депутат Юрий Левченко томонидан уюштирилган муштлашув видеоси тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Роликда депутат президиумга тирмашаётгани, бироқ уни ортига қайтаришаётгани акс этган. Шунда Левченко спикер Андрей Парубий томон бутилка ва бошқа буюмлар отишга киришди.
Депутат шу тариқа Донбасс ҳақидаги қонунлар бўйича овоз беришни барбод қилишга урингани билдирилмоқда. Унинг ўзи тутунли шашка ҳам улоқтирганини тан олди.
«Тўғри қилдим деб ҳисоблайман. Конституцияга зид ишларга қўл урмаслиги учун бу парламентга ўт қўйишга тайёр эдим», — деди Левченко.
Изоҳ (0)