Британиянинг Matchless бренди Россия президенти Владимир Путинга бағишланган кийимлар коллекциясини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дизайнерлар коллекциядаги буюмлардан бири — нархи 1,7 минг доллар бўлган «Путин» чарм курткасини (Putin Jacket) намойиш этди. Куртка 40 даражали совуққа чидамли бўлган юқори технологияли теридан тайёрланган. Материалига махсус ишлов берилгани сабабли иссиқлик сифатлари ва сув ўтказмаслиги икки баробар оширилган.
Коллекциядан, шунингдек, модельерлар Россия етакчиси тимсолидан илҳом олиб яратган, пахта ва чармдан тайёрланган пальто ва курткалар ҳам ўрин олди.
«Путин ўзининг 65 ёшида отда чопиб, мотоцикл ҳайдаяпти. Хоккей ўйнаш, дзюдо билан шуғулланишни канда қилмайди. Бу ҳатто ундан ёш етакчилар учун ҳам ғаройиб ҳолат. Айтганча, у супердавлат бўлган Россияни ҳам бошқаради», — таъкидлади Matchless бошқарувчи директори Мануэль Маленотти.
Мазкур коллекция тақдимоти 2018 йил январида Лондонда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин 7 октябрь куни 65 ёшга тўлди.
Изоҳ (0)