ЖЧ—2018 мезбони Россия терма жамоаси ФИФА кунидан унумли фойдаланиб, мундиал чиптасини қўлга киритган Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувда кореялик ҳимоячи Ким Ю Ён икки бор автогол муаллифига айланди. Кореялик футболчилар сўнгги дақиқаларга келибгина йирик мағлубиятдан қутулиб қолди.
Жанубий Корея термаси ЖЧ—2018 чиптасини Ўзбекистон билан бир гуруҳда тўп суриб қўлга киритганди. Самвел Бабаян жамоасини Сеулда 2:1 ҳисобида таслим қилган кореялик футболчилар, Тошкентдаги голсиз дурангдан кейин байрам қилганди.
Россия 10 октябрь куни Ўзбекистонни саралашда ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб этган Эронга қарши саф тортади.
Изоҳ (0)