Исроил расмийлари Фаластин ҳудуди қамалини бўшаштирди ва эҳтиёж юқори бўлган ихтисосликларга эга ишчиларга мамлакатга киришга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Тель-Авив Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи ва Ғазо сектори билан чегараларни 4 дан 15 октябрга қадар — яҳудийларнинг Суккот, Симхат-Тора байрамлари ва уларга туташ дам олиш кунлари муддатига ёпди.
Аввалига чегарани кесиб ўтишга бўлган тақиқ барча фаластинликларга тегишли эди, бироқ 6 октябрь, жума кунидан бошлаб мазкур тартиб бироз енгиллаштирилди.
Ҳарбийларга кўра, енгиллик қишлоқ хўжалиги, тиббий хизматлар соҳаларидаги ва Исроилнинг Ғарбий қирғоқдаги саноат зоналарида ишловчи фаластинликларга тегишли.
Изоҳ (0)