Ироқ ҳукумати Туркия ва Эрондан Ироқ Курдистони билан чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпишни сўради. Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазирлигининг вакили Аҳмад Маҳжуб баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Маҳжубнинг сўзларига қараганда, Ироқ федерал ҳукумати тегишли сўровнинг жавобини кутмоқда.
«Ҳужжат Ироқнинг курд мухторияти раҳбарияти билан барча операцияларни тўхтатиш сўровини ҳам ўз ичига олади», — маълум қилди у.
Шунингдек, Бағдод нефть билан боғлиқ барча савдо операцияларини тўхтатишни талаб қилмоқда.
Ироқ Курдистонида ўтказилган мустақиллик референдумидан сўнг федерал ҳукумат шу каби чораларни кўрмоқда.
Изоҳ (0)