ИШИД жангарилари ўзларига асир тушган Россия фуқаролари Роман Заболотной ва Григорий Цуркануни ўлдирган. Бу ҳақда Давлат думаси депутати, МДҲ, Евросиё интеграцияси ва россияликлар ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Виктор Водолацкий маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Унинг сўзларига кўра, уларни «православие динидан қайтиш, Ватанидан воз кечиш, исломни қабул қилиб, ИШИДга қўшилиш»дан камера қаршисида воз кечгани учун ўлдиришган.
Водолаций уларнинг ўлими ҳақида қандай хабар топгани номаълум.
Аввалроқ Роман Заболотнойнинг ҳалокати ҳақида Ростов-Дон шаҳар думаси депутати Анатолий Котляров «кўнгиллилар ҳаракатидаги манбаси»га таяниб хабар қилган эди. Унда Григорий Цурканунинг тақдири ҳақида маълумот йўқ эди.
Эслатиб ўтами, ОАВларда ИШИД асирга олинган икки россиялик ҳарбий акс этган видеони эълон қилгани ҳақида ахборот пайдо бўлган эди. Кейинроқ эса Россия мудофаа вазирлиги икки нафар россиялик ҳарбий ИШИД жангарилари томонидан асирга олинганини рад этганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)