Эквадор президенти Ленин Морено мамлакат вице-президенти вазифасини бажаришни уй-жой вазири Мария Aлexaндра Викуньяга юклади. Бу ҳақда президент маъмурияти маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Хорхе Глас вақтинча йўқлиги давом этаётган муддат мобайнида Эквадорнинг конституциявий вице-президенти сифатида Мария Aлexaндра Викунья тайинланади», — дейилади маъмурият хабарида.
Расмийлар коррупциявий жиноятларда гумон қилинаётган Хорхе Гласнинг қамоққа олинишини мансабдорнинг «вақтинча йўқлиги» сифатида изоҳламоқда. Глас ўзини айбсиз ҳисобламоқда, ҳибсга олинган вақтида эса таътилга чиқишга қарор қилди.
Изоҳ (0)