Москва метросининг Соколники йўналишидаги «Черкизовская» бекатида поезд остида қолган аёл оёқларидан айрилди. Бу ҳақда «Москва» шаҳар янгиликлари агентлигига фавқулодда хизматлардаги манба маълум қилди.
«Поезд метронинг ‘Черкизовская’ бекатида йўловчи аёлни уриб юборди. Жабрдийда оёқларидан маҳрум бўлди. У поезд остидан чиқариб олинди ва беҳуш ҳолда тез тиббий ёрдам машинасига етказилди», — аниқлик киритди агентлик манбаси.
Олдинроқ метро матбуот хизмати Соколники йўналишидаги «Соколники» ва «Рокоссовский хиёбони» бекатлари ўртасида поездлар ҳаракат йўловчи билан боғлиқ ҳодиса туфайли тўхтатилганини билдирганди. Ҳозирда ҳаракат тикланган.
Изоҳ (0)