Испания қироли Филипп VI Каталония мақоми ҳақида ўтказилган референдумни тан олмади, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда у мухторият ҳудудидаги овоз беришдан кейин икки кун ўтиб, телевизор орқали маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Каталония женералитети (ҳукумати) референдумни ноқонуний тарзда ўтказган ва ўз хатти-ҳаракатлари билан демократик тамойилларни бузган, бу орқали улар «Испания бирлигини бузиш»ни кўзлаган.
«Улар қабул қилган қарорлар мунтазам равишда қоидаларни бузган ва шу орқали Каталониядаги мамлакат ҳукуматига бўлган нафратни намойиш қилган», — дея таъкидлади қирол.
Филипп VI мухторият ҳукумати ҳам Испания конституциясини, ҳам Каталония мухторияти ҳақидаги қонунни бузганлигини қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)