АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурияда Россия ҳарбий хизматчиларига қарши ўта хавфли фитналар уюштирмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Аш-Шарқ Ал-Авсат» газетасига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар берди «Газета.ru».
«Сурияда АҚШ етакчилигидаги кучларга кўпдан-кўп саволларимиз бор. Улар гоҳ ‘тасодифан’ Сурия қуролли кучларига зарбалар беради ва шундан сўнг ИШИД жангарилари қарши ҳужумга ўтади. Дам расмий Дамашқнинг қонуний ҳокимияти тикланган стратегик муҳим пунктларга террорчиларни ундайди, гоҳ ҳарбий хизматчиларимизга қарши ўта хавфли фитналар уюштиради», — деди Лавров.
Сергей Лавров иккиёқламаликка йўл қўйилмаслиги Россия сиёсатининг афзаллиги эканлиги, Россия ҳарбийларининг Суриядаги операцияда иштироки самарали бўлаётганини айтиб ўтди.
«ИШИД айнан Россия ҳарбий-коинот кучлари зарбалари ва Сурия армиясининг сиқуви натижасида пароканда бўлди», — таъкидлади Россия ТИВ раҳбари.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)