Ҳиндистоннинг Карнатака штатида уч нафар талаба селфига тушиш вақтида поезд ғилдираклари остида қолиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телекомпаниясига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Полициядагиларнинг хабар беришича, ҳалок бўлган икки талабанинг шахси аниқланган — улар Бангалордаги Миллий коллежда таҳсил олишган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳисоблашича, ҳалок бўлган йигитлар суратга тушиш вақтида поезд ва ўзлари ўртасидаги масофани тўғри ҳисобга олишолмаган.
Шунингдек, ушбу коллежнинг яна бир талабаси ўтган ҳафта ҳалок бўлгани маълум қилинди. Йигитнинг дўстлари унинг чўкаётганини тасодифан суратга олишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)