АҚШ преизденти Дональд Трамп Лас-Вегас шаҳрида 59 кишининг умрига зомин бўлган мерганни «касал ва ақлдан озган одам» дея атади, деб хабар берди «РИА Новости».
Журналистлар мамлакат раҳбарига Пуэрто-Рикодаги брифингга уюштирган сафаридан қайтаётганида, самолёт бортида дахшатли фожиа тергови бўйича янги маълумотлар бор ёки йўқлиги ҳақида савол беришди. «Мутлақо. Аввалоси, у касал ва ақлдан озган одам. Бироқ тахминимча, бу ҳақида ҳеч қандай янги маълумотларсиз ҳам хабардормиз», — деди Трамп.
Президент 4 октябрь, чоршанба куни Лас-Вегасга ташриф буюришини тасдиқлади. У ерда Трамп жабрланганлар, шунингдек, маҳаллий ҳукумат вакиллари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари билан учрашишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)