Lamborghini Miura S автомобили сотувга қўйилди. Машина эгасининг маълум қилишича, у сўнгги 46 йил давомида гаражда турган ва унга тегилмаган. Автомобиль учун қарийб 1,5 миллион доллар сўралмоқда, деб ёзади «Мотор».
Савдога қўйилган автомобиль мазкур моделнинг 1969 йилда конвейердан чиққан иккинчи намунаси ҳисобланади. Ҳаммаси бўлиб 140 та шундай улов ишлаб чиқарилган.
Сотувчининг таъкидлашича, автомобиль тўлалигича асл ҳолида сақланган. Ҳатто Concord магнитоласида унинг аввалги эгасидан Rolling Stones альбоми ёзилган кассета ҳам қолган
Суперкар 12 цилиндрли ва 3,9 литр сиғимли 370 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган. У бешта даражали механик тезлик узатиш қутисига эга. Энг юқори тезлиги 285 км/соат бўлиб, 100 километр тезликка 4,5 сонияда эришиши мумкин.
Автомобиль 1970 йилда Италияда 7,8 миллион лира (қарийб 19 минг доллар) турган. Ҳозир бундай модель учун нарх икки миллион долларгача боради.
Изоҳ (0)