• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    «Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолияти самарасиз ташкил этилганини тан олиш вақти келмадимикан?»

    Тошкентда сўнгги саккиз кун ичида инсон ўлими билан боғлиқ тўртта йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳодисалар оқибатида беш киши ҳалок бўлди. «Газета.uz» таҳририяти Ўзбекистон пойтахтида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ҳар йили асосан бир хил жойларда юз беришини қайд этиб, муаммо — йўлларни лойиҳалаш ишларидаги уқувсизлик ва очиқ муаммоларни кўрмасликда эканини таъкидлади.

    Йил бошидан бери Тошкент йўлларида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Мамлакат миқёсида бу рақамлар ҳар йили мингларни уради. Бу яланғоч рақамлар ортида — минглаб оилаларнинг фожиаси, издан чиқарилган тақдирлар, мамлакат учун ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотишлар бор.

    Фото: «GUVD.uz»

    Фото: «GUVD.uz»

    Омма орасида кенг тарқалган фикрларга қарши ўлароқ, йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) — тасодиф ё муқаррарлик эмас. Йўллардаги аварияларнинг аксарияти уқувсиз лойиҳалаш ишларининг ҳосиласидир. Бу — бутун дунёда тан олинган йўл ва кўчалар қуриш бўйича методларнинг йиллар давомида рад этилиши оқибатидир.

    Инсон манфаатлари энг олий қадрият деб эълон қилинган, ҳар минбардан болалар ва кексалар ҳақида қайғуриш лозимлиги ҳақида бонг урилаётган мамлакатда ҳар бир ЙТҲ изчил таҳлил этилиши ва янги шундай ҳодисалар юз бермаслиги учун шошилинч чоралар кўрилиши лозим. Бироқ Тошкентда одамлар йиллар оша ўша-ўша таниш жойларда автомобиль ғилдираклари остида қолиб кетишда давом этмоқда.

    Бундай вазиятга нисбатан жамиятнинг эътироз билдирилмаслиги ва ҳукуматнинг ҳаракатсизлиги йўллардаги ўлим ҳолатлари ҳам аҳоли томонидан, ҳам амалдорлар томонидан тоқат қилса бўлгулик ҳолат сифатида қабул қилинаётганини тасдиқлайди. Бунда барча айбни «ҳайдовчилик маданияти»га юклаш одат тусига кирган, бироқ ҳеч ким йўл ҳаракатининг нотўғри ташкил этилгани ҳақида гапирмайди.

    Йўлларда ЙТҲлар юз беришига имкон туғдирадиган шароитларни яратгани учун кимдир жавобгарликка тортилгани ҳақида эшитганмисиз? Пиёдалар ўтиш жойлари ва чорраҳаларга ўйламай ўрнатилган ажратувчи тўсиқлар ўрнатилгани учун, светофорлар ва хавфсизлик оролчалари йўқлиги учун, чизиқлар нотўғри чизилгани ёки йўл белгиларининг етишмаслиги учун-чи?

    Ўзбекистон йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолияти самарасиз ташкил этилганини тан олиш вақти келмадимикан? Татбиқ этилаётган методлар эса аллақачон эскириб бўлганини-чи? Йўлларда ЙҲХББнинг кўплаб ходимлари хизматда туриши ҳам йўллардаги авариявийлик даражасини камайтира олмаслигини балки тан олармиз?

    Тушуниб бўлмас сабабларга кўра, Ўзбекистон авариялар ва йўллардаги ўлимнинг асосий сабаби юқори тезлик эканини аллақачон тушуниб етган дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига киришга ҳаракат қилмайди. Бу мамлакатларда шаҳар кўчаларида рухсат этилган тезлик соатига 50 километрдан, мактаб ва болалар боғчалари олдида эса сўзсиз «соатига 30 километр»лик ҳудудлар амал қилади. Бу мамлакатларда ҳайдовчилар хоҳласа ҳам тезликни ошира олмайдиган, ҳаракатни сокинлаштирувчи шароитлар яратилади.

    «Авваламбор, олимларимиз тажрибалар ўтказиши лозим. Тезликнинг пасайтирилиши экологиянинг ёмонлашувига олиб келади. Агар мактаб ўқувчиси йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаётган бўлса, бунга ота-онаси айбдор», — бу ЙҲХББ вакилларининг турли давра суҳбатларида «Газета.uz»нинг саволларига қайтарган сўзма-сўз жавоблари.

    Тайёр, ҳар томонлама тадқиқ этилган ва асосланган таклифлар ўн йиллардан бери кўплаб мамлакатларда татбиқ этилиб, йўллардаги ўлим ҳолатлари сони камайишига сезиларли ҳисса қўшиб келмоқда (ва бунда гап муштарийларимиз таклиф этаётган ерости ва ер усти пиёдалар ўтиш йўллари ҳақида эмас). Шунчаки очиқ-ойдин кўриниб турган нарсаларга назар солиш ва йўллардаги ўлим ҳолатлари сонини нолга туширишни мақсад қилиб қўйиш керак, холос.

    03.10.2017, 20:09   Изоҳ (0)   93825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.